НАВОИЙШУНОСЛИК ВА ҚЎЛЁЗМА
https://doi.org/10.5281/zenodo.14545644
Kalit so‘zlar
Навоий, ўзбек тили, форс-тожик тили, араб тили, транскрипция, арабий ҳарфлар, хато талқинлар, паронимлар, профессиналлик.Annotasiya
Ҳозирга қадар буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий асарлари тўлиқ ҳолда кирилл ёзуви асосидаги эски ва лотин ёзуви асосидаги янги ўзбек алифболарида чоп этилди, яъни транскрипция қилинди. Аммо баъзан шундай муаммоли матний нуқталар ҳам учрайдики, бундай ҳолатларда мутахассиснинг, албатта, асл манба билан ишлашига тўғри келади. Навоийшуноснинг араб ёзуви асосидаги эски ўзбек алифбосини билмаслиги эса хато талқинларга сабаб бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Айнан шунинг учун ҳам ўзбек филологияси йўналишидаги факультетларда эски ўзбек тили, шунингдек, араб тили, ҳозиргача араб ёзуви асосидаги алифбодан фойдаланадиган форс тили ҳам ўқитилади. Ўзбек мумтоз адабиёти намуналарини бекаму кўст тушунишда форс-тожик тилини билишнинг ҳам аҳамияти – катта. Маърузада муаллиф шу ғояларни кўплаб матний мисоллар орқали исботлашга ҳаракат қилади.
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yhati
Абдуллаев М. Ҳ. Убайдий ҳаёти ва адабий фаолияти. – Филол. ф. н. ... диссертация. – Тошкент: Нашриётсиз, 2000.
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик. Т. 3. – Тошкент: Фан, 1988.
Навоий асарлари луғати. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1972.
Алишер Навоий. Хамса. – Тошкент: ЎзССР Фанлар академияси, 1958.