ТЕРМИНЛАР ЛИНГВОПОЭТИК АКТУАЛЛАШУВИНИ МАТНИЙ ҚУРШОВДА ЎРГАНИШ МАСАЛАЛАРИ
https://doi.org/10.5281/zenodo.15424667
Kalit so‘zlar
лингвопоэтик актуаллашув, матний қуршов, терминлар, Ҳ.Шамсиддинов, Н.Маҳмудов, идиолектига, интертекстуаллик, аниқ фанлар доирасида терминлар, терминларнинг семантик-структур, коммуникатив-эстетик ва бошқа хусусиятлари.Annotasiya
Дунё тилшунослигида матн мураккаб семантик-структурага эга яхлит бутунлик сифатида турли аспектларда тадқиқ этилмоқда. “Тилшуносликда узоқ йиллар давомида тилнинг фикр ифодалайдиган асосий бирлиги сифатида фақат гап тадқиқ этилди, ҳатто гап тугаган жойда тилшуносликнинг ҳам тугаши ҳақидаги ҳукмлар айтилди. Аммо ўтган асрнинг иккинчи яримларидан бошлаб тилдаги энг йирик, олий коммуникатив бирлик матн эканлиги ҳақидаги фикрлар барқарорлаша бошлади, кишилар гаплар воситасида эмас, балки матнлар воситасида бир-бирлари билан алоқа қилиши ойдинлашди. Ушбу илмий тезисда муаллиф тилшуносликдаги шу икки хил карашлар борасида илмий асосланган ҳолда шахсий фикрини ифодалашга ҳаракат килади.
Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yhati
Маҳмудов Н. Илмий матнда экспрессивлик эҳтиёжи // www.tilvaadabiyot.uz.
Маҳмудов Н. Пресуппозиция ва гап // Ўзбек тили ва адабиёти. 1986. – №6. –Б. 28-31.
Маҳмудов Н. Илмий матнда термин таносиби ва такомили // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 2020. – №2. – Б.5.
Шамсиддинов Х. Термины в художественной речи: Автореф. дисс. ... канд. филол. наук. – Ташкент, 1984.
Мамажонов А. Бадиий матннинг стилистик хусусиятларига доир / Филологиянинг долзарб муаммолари ва контрастив тилшунослик. Респ. Илмий- амалий конф.материаллари. – Фарғона, 2018. – Б.5.
Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. – Тошкент: Фан, 2008. – Б.87.
Маҳмудов Н. Илмий матнда экспрессивлик эҳтиёжи // www.tilvaadabiyot.uz.
Маҳмудов Н. Нутқ маданияти ва тилнинг эстетик вазифаси // Филология масалалари. – Тошкент, 2006. – № 2(11). – Б. 47-48
Сафаров Ш. Когнитив тилшунослик. – Жиззах: Сангзор, 2006. – Б. 8 – 9.